Линклар

logo-print

Мали пойтахтидаги махсус операция тугади - гаровдагиларнинг ҳаммаси озод қилинди


Гаровдагиларни озод қилиш операцияси давом этмоқда.

Гаровдагиларни озод қилиш операцияси давом этмоқда.

Мали пойтахти Бамако марказидаги Radisson Blu меҳмонхонасига “Оллоҳу акбар!” дея бостириб кирган икки қуролли жангари 170 одамни гаровга олди. Ғарб агентликларига кўра¸ маҳаллий вақт билан куннинг иккинчи ярмида махсус амалиëт натижасида гаровдагиларнинг ҳаммаси озод қилинган.

20 ноябрь тонгда етти қаватлик Radisson Blu меҳмонхонасига автомат билан бостириб кирган қуролли жангарилар 140 меҳмон ва 30 нафар меҳмонхона хизматчисини гаровга олди.

Дарҳол Мали махсус кучлари томонидан қуршовга олинган меҳмонхонадаги отишма оқибатида камида уч одам нобуд бўлди. Жангарилар сонининг бештадан 13 тага қадар экани тахмин қилинмоқда. Ҳужум учун жавобгарликни Ал-Қоидага алоқадор жиҳодий гуруҳ ўз зиммасига олди.

Маҳаллий ва Ғарб агентликларига кўра¸ бир неча соат ичида Мали махсус кучлари меҳмонхонага бостириб кириб¸ гаровдагиларнинг 80 нафарини озод қилган. Айрим хабарларда¸ 30 одамнинг жангарилар қўлидан қочиб чиқишга муваффақ бўлгани айтилмоқда. Озод бўлганлар орасида Air France шркатининг 12 ходими ва Турк ҳаво йўлларининг тўрт экипаж аъзоси ҳам бор.

Гаровга олинганлар орасида 10 нафар Хитой¸ 20 нафар Ҳиндистон фуқароси борлиги айтилмоқда. Гаровдагиларнинг кўпчиги Франция фуқаролари бўлгани боис¸ махсус амалиëт француз аксилтеррор кучлари билан мувофиқлаштирилган ҳолда олиб борилди Айни пайтда¸ Air France ширкати эҳтиëт чораси сифатида Малига белгиланган барча парвозларини бекор қилди.

Франция президенти ўз фуқароларининг нима қилиб бўлса ҳам озод этилиши учун барча чоралар ишга солинажагини билдирди. Хабарларга кўра¸ Франция гаровдагиларни озод қилиш учун Бамакога аксилтеррор амалиëтларига ихтисослашган 50 нафар десантчисини юборган.

Париждаги кетма-кет террор хуружларидан бир ҳафта ўтиб юзага чиққан Малидаги гаровга олиш операцияси муносабати билан Ғарб давлатлари¸ хусусан АҚШ Малидаги ўз фуқароларини зудлик билан бехавотир бошпана топиш ва хавфсизлик кўрсатмаларига амал қилишга чақирди.

Мали президенти мазкур ҳужум муносабати билан Чадга қилаëтган сафарини тўхтатиб¸ мамлакатга қайтди.

Ғарбий Африкада жойлашган Малининг шимолий минтақалари 2012 йилда Ал-Қоидага алоқадор исломчи жангарилар томонидан босиб олинган ва 2013 йилнинг январида Франция қўшинлари ҳарбий амалиёти натижасида жангарилар бу ҳудуддан сиқиб чиқарилган эди.

Ўшандан бери исломчи гуруҳлар мамлакатда мунтазам равишда террор хуружларини амалга ошириб келади.

Шу йилнинг август ойида Малининг Севаре шаҳарчасида жангарилар меҳмонхонага ҳужум қилиб, одамларни гаровга олган эди. Хавфсизлик амалиёти натижасида беш нафар БМТ ходими, тўрт аскар ва тўрт ҳужумчи ўлдирилган эди.

XS
SM
MD
LG