Линклар

Фарғона водийсида яна зилзила содир бўлди


Ўшда зилзила оқибатида юзлаб уйга жиддий жикаст етди.

Ўшда зилзила оқибатида юзлаб уйга жиддий жикаст етди.

20 ноябрь куннинг биринчи ярмида Фарғона водийси вилоятларида Рихтер шкаласи бўйича 3 баллик ер қимирлаши кузатилди. Пойтахт Тошкентда зилзила кучининг 2 баллни ташкил этгани¸ зилзила марказига энг яқин жойлашган Андижонда силкинишнинг кучлироқ сезилгани айтилмоқда.

Ахборот агентликларига кўра¸ зилзила эпицентри Қирғизистон жанубидаги Ўш шаҳридан 30 километр масофада жойлашган ва бу ерда жума куни 5¸1 баллик ер силкиниши қайд этилган.

Сешанба ва чоршанба кунлари Қирғизистонда 3 баллдан 7 баллгача бўлган зилзила кузатилди. Эпицентри Қорасув районига тўғри келган бу тебранишлар оқибатида 200 дан ошиқ уйга шикаст етди¸ 50 дан ошиқ бино яроқсиз ҳолга келди.

XS
SM
MD
LG