Линклар

Қозоғистон полицияси қулликка солинган ўзбекистонлик болакай бўйича жиноий иш очди


Жанубий Қозоғистоннинг Шимкент вилояти Қаратуз районида ўз холаси қўлида қулликда яшаган 10 яшар бола аниқланди¸ деб хабар беради Қозоғистон агентликлари.

Полиция тарқатган маълумотга кўра¸ тунги рейд натижасида соат 12 лар атрофида супермаркет олдида битта футболкада кўчада қаровсиз ҳолда топилган болакай ўзининг самарқандлик Ҳамид экани¸ онаси уни холасига ташлаб Дубайга кетганини айтган.

Танасида мунтазам калтак излари бўлган болакай холаси ўзини мактабга қўймагани¸ инвалид боласига қарашга мажбур қилгани ва жисмоний таҳқирлаб келганини айтган.

Бу бола ҳақидаги хабар маҳаллий телеканалда намойиш қилингач¸ болани олиб кетиш учун полиция участкасига ўзини унинг боласи деб таништирган аëл келган ва унинг туғилганлик гувоҳномасини тақдим этган.

Ҳозирда боланинг ўз яқинлари томонидан қулликка солиниши юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

XS
SM
MD
LG