Линклар

Ўзбекистон бизнесдаги солиқ юки бўйича 189 мамлакат орасида 115 ўринни эгаллади.

Жаҳон банки ҳамда PwC аудиторлик ширкати ушбу рейтингни солиқ ҳажми, солиқларни тўлаш муддати ва солиқ имтиёзларига қараб тузилган.

Total Tax Rate ўлчами бўйича эса Ўзбекистонда бизнесга қўйилган солиқ юки ҳажми 41,1 фоизга тенгдир.

Рейтингда, МДҲ мамлакатлари орасида Грузия-40, Арманистон-41, Россия-47, Беларус-63, Молдова-78, Украина-107 ўриндадир.

Бирлашган Араб Амирликлари бизнесга қўйилган солиқ юки энг кам бўлган мамлакат сифатида рейтингда биринчи ўринда келади.

Боливия эса аксинча, бизнесга энг кўп солиқ қўйилган давлат сифатида рўйхат тубидан ер олди.

XS
SM
MD
LG