Линклар

Бугун эрталаб Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги "Parlament" кафесида ёнғин рўй берди.

Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси расмийларига кўра, эрталаб содир бўлган ёнғинга электр тизимидаги қисқа туташув сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Ёнғиндан ҳеч кимга зарар етмагани айтилмоқда. - Ҳеч ким зиён кўрмади. Ҳозир ёнғин сабаблари ўрганиляпти. Қисқа туташув оқибатида келиб чиққан, деган гумон бор, - деди бошқарманинг Озодлик боғланган расмийси.

Ижтимоий тармоқларда эса кафега атайлаб ўт қўйилгани ҳақида таҳминлар айтилмоқда.

Facebook тармоғига қўйилган фотосуратлардан кафенинг ёзги айвони буткул ёниб, кул бўлганини кўриш мумкин.

XS
SM
MD
LG