Линклар

Ўзбекистонда яна бир қиш бошланган айни кунларда уйида на свет ва на гази бор миллионлаб аҳолининг ўй-хаëли қишдан омон чиқиш каби қадим жумбоқ билан банд бўлмоқда. Ўтган йиллардан фарқли ҳозирда айрим ҳокимликлар давлатнинг ўз элементар вазифасини бажармаëтганига норозилик билдирганларни турли уйдирма айб билан қамаш амалиëтига ўта бошлади. Бундай таъқиб Сиз яшаëтган ҳудудда ҳам кузатилаяптими? Ҳукуматнинг ойни этак билан ëпиш ҳаракати сабабини Сиз қандай изоҳлайсиз? Душанба кунги жонли суҳбатимиз шу ҳақда бўлади.

OzodNazar рукнига жорий йилнинг 30 октябрь куни меҳмон бўлган андижонлик ҳуқуқ фаоли Саиджаҳон Зайнобиддинов билан суҳбатга “Свет йўқлигидан норозилар сонмингта, лекин ҳеч кимни қамамаяптилар” деб сарлаҳва қўйилган эди. Суҳбат пайтида ўзи ҳам чироқсиз ўтирганини эътироф этган Андижон шаҳрида яшовчи бу фаол¸ вилоятларнинг қишда газ ва светсиз жон сақлаëтгани бутун дунëга маълум ҳақиқатга айланиб бўлган ҳозирги вазиятда бундай бедодликка эътироз билдиришнинг эътирозчи учун қамоқ ҳукми эмаслигини таъкидлаган эди.


Аммо бу суҳбатдан 20 кунча ўтиб-ўтмай¸ Озодлик орқали ўз қишлоғида газ йўқлигидан шикоят қилган айнан андижонлик 20 яшар ўқитувчи йигит Муҳаммадризо Эргашев айнан шу эътирози учун ҳибсга олинди.
2015 йил ноябрида ҳамма кўриб¸ билиб туран ҳақиқатни очиқ айтган ëш йигит бесоқолбозликда айбланмоқда¸ унга уч йилгача қамалиш таҳдид солмоқда.


Муҳаммадризонинг яқинлари¸ унинг ҳибса олиниши свет ва газ йўқлигига эътироз билдирганлик учун берилаëтган жазо эканини айтмоқдалар.


Сизнингча¸ Ўзбекистондаги иқтисодий вазият оғирлашиб¸ ўз халқидан қийилган газ ва электрни хорижга сотишни кучайтириш орқали валюта олаëтган ҳукумат бу бедодликка қарши сас чиқарганларга нисбатан сиëсатини кескинлаштирдими?


Сизнинг атрофингизда шундай дейишга асос берувчи воқеалар содир бўлаяптими?


21 асрда мустақил Ўзбекистон халқининг ëруғ ва иссиқ уйда яшашини таъминлаш учун ҳозирги шароитда нима қилиш керак?


Сиз бунинг учун нима қилдингиз¸ нима қилаяпсиз ëки нима қилмоқчисиз?

Душанба¸ 23 ноябрь куни Тошкент вақти билан оқшомги соат 7 да бошланадиган бир соатлик жонли суҳбатда шу ҳақда гаплашамиз. Skype манзилларимиз орқали мулоқотга қўшилишни унутманг!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG