Линклар

“Euronews” Бухоро ҳақидаги фильмни намойиш этмоқда


“Euronews” логотипи.

“Euronews” логотипи.

“Euronews” телеканали ва”Ўзбектуризм” миллий ширкати ҳамкорликда Ўзбекистонга бағишланган кўрсатувларни эфирга беришда давом этмоқда.

Хабарларга қараганда “Euronews” телеканали 17 ноябрдан бошлаб “Uzbekistan life” теледастури доирасида Бухоро ҳақидаги кўрсатувнинг иккинчи қисмини намойиш эта бошлаган.м Мазкур кўрсатув “Бухоронинг бой қўл хунармандчилик мероси”, деб номланган.

“Euronews” телеканалида Бухородан сўнг Термиз шаҳри ҳақидаги кўрсатув намойиш этилиши режалаштирилган. Кўрсатувда Термизнинг 2500 йиллик тарихи ҳақида гап боради.

“Euronews” дунёнинг 13 тилида телекўрсатувлар намойиш этади. Телекканални 155 мамлакатда 370 миллиондан кўпроқ одам томоша қилади.

XS
SM
MD
LG