Линклар

Гулистонда тўртта квадрокоптер мусодара қилинди


Учувчисиз бошқариладиган квадрокоптер.

Учувчисиз бошқариладиган квадрокоптер.

Ўзбекистоннинг Гулистон шаҳрида учувчисиз бошқариладиган учувчи аппаратларни ноқонуний олиб кириш, сотиш ва фойдаланишга қарши ўтказилган махсус рейд давомида тўртта квадрокоптер мусодара қилинди.

Ўзбек нашрларининг 22 ноябрь куни маълум қилишича, учувчи воситалардан ноқонуний тарзда фойдаланиб келган шахслар Ўзбекистон қонунчилигига биноан жавобгарликка тортилган.

Ўзбекистон ҳукуматининг қарорига биноан мамлакатда 2015 йилнинг 1 январидан бошлаб учувчисиз бошқариладиган учувчи аппаратларни олиб кириш, сотиш ва фойдаланиш тақиқланган.

Бундай қарор парвоздаги самолётлар хавфсизлигини таъминлаш ва Ўзбекистон ҳаво ҳудудида учувчисиз бошқариладиган аппаратлардан рухсатсиз фойдаланишниниг олдини олиш мақсадида қабул қилинган эди.

XS
SM
MD
LG