Линклар

Подмосковьеда 400 нафар ўзбек ва тожик муҳожири қўлга олинди


Россиядаги ўзбек муҳожири.

Россиядаги ўзбек муҳожири.

Подмосковьеда ноқонуний меҳнат муҳожирларини аниқлаш бўйича ўтказилган рейдлар давомида ўзбекистонлик ва тожикистонлик 400 муҳожир қўлга олинди.

“Мир 24” телеканалининг билдиришича, уларнинг барчаси қурилишларда Россияда ишлаш ҳуқуқига эга бўлмаган ҳолда меҳнат қилган. Меҳнат муҳожирлари қурилиш майдонларидаги шарт-шароитларсиз баракларда яшаб келгани аниқланган.

Айни пайтда қўлга олинган меҳнат муҳожилари Россия ҳудудида жиноятлар содир этгани ёки этмагани текширилмоқда. Шундан сўнг улар Россия ҳудудидан экстрадиция қилиниши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG