Линклар

Тошкентда 22 ноябрь куни 23дан 16 дақиқа ўтганда 1-2 балл атрофида зилзила бўлгани сезилди. Сурхандарё вилоятида зилзила кучи 2 баллни ташкил қилган.

Тошкент сейсмологик станциясининг бугун маълум қилишича, зилзиланинг 5,4 магнитудали эпицентри Тошкентдан 532 километр узоқлиқдаги Ҳиндикуш тоғларида бўлган.

Бу сўнгги бир ҳафта ичида Ўзбекистонда қайд этилган тўртинчи зилзиладир.

17 ноябрь куни Тошкентда 2,5 балл билан, 20 ноябрь куни 2,2 балл билан, 21 ноябрда 2 бал билан ер қимирлаган эди.

21 ноябрда Наманганда зилзила кучи 3 балл бўлган. 20 ноябрда эса Андижонда 5¸1 баллик ер силкиниши қайд этилган.

XS
SM
MD
LG