Линклар

Ўзбекистон ҳукумати 4 йилда 9та ГЭС қурмоқчи


Ўзбекистондаги Талимаржон ГРЭСи.

Ўзбекистондаги Талимаржон ГРЭСи.

Ўзбекистонда 2020 йилгача 9та янги гидроэнергетика иншооти барпо этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукумати 16 ноябрда қарор қабул қилгани ҳақида бугун Ўзбекистон маҳаллий матбуоти хабар берди.

Қарорда Чирчиқ-Бўзсув трактида “Камолот”, Оқсарой дарёсида Нанай, Оқдарё - Оқсув ўзанида Тамшуш, Танхизидарёда Дектар катта ГЭСларини қуриш назарда тутилган. Бу ГЭСларнинг умумий қуввати 23,5 МВТни ташкил қилади ва йилига 116,9 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқаради.

Бундан ташқари Туябўғиз сув омборида, Катта Фарғона каналида, Оҳангарон дарёсида, Дарғом каналида, Тўполонгдарёда бешта кичик ГЭС қурилиши режалаштирилган.

Ҳукумат қарорида Ўзбекистонда мавжуд 15та ГЭС модернизация қилиниши ҳам қайд этилган.

XS
SM
MD
LG