Линклар

Шошилинч хабар
17 май 2024, Тошкент вақти: 09:01
Жуковский маҳамаси жума куни ниҳоя топади
Жуковский маҳамаси жума куни ниҳоя топади

Швед прокурори Юрий Жуковскийга бир умрлик қамоқ жазоси сўради

Швеция шимолидаги Остершунд (Östersund) шаҳрида ўзбекистонлик таниқли имом Обид қори Назаров жонига қасд қилишда айбланаётган шахс устидан маҳкаманинг сўнгги куни прокурор айбланувчи Юрий Жуковскийга бир умрлик қамоқ жазосини сўради. Унинг ишонишича, Юрий Жуковский суиқасад амалига Обид Назаровнинг фаолияти сабаб бўлган. Жуковский суд бошидан буён унга қўйилган айбни тан олмасдан келаётир. Бироқ у судда ҳамма нарсани очиқча гапира олмаслигини эътироф этди. 37 яшар Жуковский шу йилнинг 25 августда Россиядан Швецияга экстрадиция қилинган.

16:21 27.11.2015

Агар ҳужумни содир қилганлар профессионал бўлса, нега одам қуролни машина излари бўлган жойдан беш метр узоқликда ташлаб кетади. Прокурор Жуковский буни шошилганидан хатога йўл қўйган деб баҳолайди, аммо, адвокат бу фикрга қўшилмаслигини билдиради.

16:17 27.11.2015

Адвокат Конча ҳодиса узоқ вақт олдин рўй бергани ва кўп нарсаларни эслай олмаслик табиий эканини айтади.

16:16 27.11.2015

Жуковский адвокатининг ишонишича, прокурор Обид Назаровнинг диссидент бўлгани учун бу ҳодисани Ўзбекистонга боғламоқда.

16:15 27.11.2015

Малмо иши бўйича эр-хотин айбсиз деб топилган. Бу суд жараёни ҳам уларнинг бегуноҳ эканини кўрсатди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG