Линклар

logo-print

Дубайда ижтимоий тармоқларга шаҳвоний суратларини жойлаган ўзбекистонлик аёл ҳибс этилди


Бирлашган Араб Амирликлари тартиб посбонлари ижтимоий тармоқлар орқали ўзининг ҳаёсиз фотосуратларини тарқатгани учун ўзбекистонлик бир аёлни ҳибсга олди.

90 мингдан зиёд муштарийларига суратларини юборган 35 ёшли маҳбуса ҳозир аҳлоқсизликда айбланмоқда.

Дубай матбуотининг ёзишича, ўзбекистонлик аёл полициячиларга ўзини ҳар куни мобиль телефони орқали суратга олиб, муштарийлари сонини кўпайтириш учун ижтимоий тармоқларга қўйишини, бироқ Бирлашган Араб Амирликларида бунақа фотосуратлар тақиқланганини билмаганини эътироф этган.

Аёлнинг иши прокуратурага оширилган.

БААда жамоат жойларида шаҳвоний ҳиссиётларини очиқ намойиш этиш ижтимоий аҳлоқ бузилиши, деб ҳисобланади. Бу ерда аёллар ҳатто ҳаддан зиёд очиқ кийингани учун ҳам жазога тортилиши мумкин.

Ижтимоий аҳлоқ қоидаларини бузган хорижликлар жаримага тортилиши, депортация қилиниши ва ҳатто маълум муддатга озодликдан маҳрум этилиши ҳам мумкин.

XS
SM
MD
LG