Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:19

Ўзбекистон “қора бозор”ида АҚШ долларининг нархи ўйнаяпти


Ўзбекистон “қора бозор”ида АҚШ валютасининг сўмга нисбатан қиймати яна пасайди. Саррофлар 24 ноябр куни тушгача 1 АҚШ долларини 5200 сўмдан сотиб олди. Ҳолбуки, 22 ноябр куни 1 АҚШ долларининг қиймати 6200 сўм эди.

Валютанинг “қора бозор”даги реал курси доимий бериб бориладиган интернетдаги www.dollaruz.com сайтида валютанинг харид нархи 24 ноябрь куни эрталаб 5200 сўм, сотиш баҳоси эса 5400 сўм экани қайд этилган эди. Тушдан кейин эса олиш баҳоси 5600, сотиш баҳоси эса 5900 сўм бўлди.

Кеча АҚШ долларининг қиймати туша бошлаган эди. Аввал 6000 сўм, сўнг 5800 ва 5600 сўмгача тушди. Мана 5200 сўмгача харид қиляпмиз. Лекин кўпчилик валютачиларимиз доллар сотиб олишдан чўчиб қолишди. Соат сайин қиймат тушиб боряпти”, дейди Олой бозорида саррофлик қилувчи Шуҳрат.

Мобиль мухбирларимизга кўра, пойтахтнинг Қўйлиқ, Фарҳод ва Эски Жўва бозорлари ҳудудида фаолият кўрсатаётган саррофлар мижозлардан йирик миқдорда доллар сотиб олишдан эҳтиёт бўлиб туришибди.

Шунингдек, вилоятлар марказларидаги қора бозорларда ҳам валюта курси пасайган.

Йирик валютафурушлар доллар қийматининг сўмга нисбати соат сайин пасайишини, ҳатто яқин бир ҳафтада 4000 сўмгача тушишини айтишмоқда. Айтишларича, ҳукумат катталарининг жаҳли чиқибди. Керак бўлса, “қора бозор”ни банкка тенглаштириб қўямиз, дейишибди”, деди мобил мухбирларимизга Қўйлиқ бозоридаги Аброр сарроф.

XS
SM
MD
LG