Линклар

logo-print

Швед прокурори Жуковскийга умрбод қамоқ жазосини сўраш ниятини билдирди


Швециянинг Остершунд шаҳрида ўзбекистонлик таниқли имом Обид қори Назаров жонига қасд қилишда айбланаётган шахс устидан маҳкаманинг иккинчи куни Ўз-ТВда берилган "Калаванинг учи" фильми намойиши билан бошланди.

Ўзбекистон давлат телевиденисида 2010 йил май ойида эфирга узатилган фильмда 2009 йил Тошкентда ҳукуматпараст уламо ва ички ишлар мулозимига қарши содир этилган қотилликлар Обид қори Назаров "фатвоси" билан амалга оширилгани даъво қилинган.

Обидхон қори Назаровнинг маҳкамада фильм намойишидан сўнг чиқиш қилган адвокати ўз ҳимояланувчисига етказилган жисмоний ва маънавий зарарни қоплаш учун товон пули талаб қилди. Бугунги маҳкамада Жуковскийнинг кўрсатма бериши ҳам кутилмоқда.

Маҳкаманинг илк кунида ашёвий далилларни тақдим қилган прокурор Кристер Петерссон швед матбуотига айбланувчига умрбоқ қамоқ жазосини сўраш ниятида эканини билдирди.

Швеция ҳуқуқ-тартибот идоралари суиқасднинг бевосита ижрочиси сифатида Ўзбекистон фуқароси Юрий Жуковскийни айбламоқда. Шу йилнинг 25 августда Россиядан Швецияга экстрадиция қилинган 37 яшар Юрий Жуковский ўзига қўйилган айбловларни тан олмаган.

XS
SM
MD
LG