Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:32

BahsOnline: Ҳукуматнинг хориждан қайтганлардан хавфсирашига асос борми?


BahsOnlineнинг бу галги сонида Ўзбекистонга хориждан қайтган меҳнат муҳожирларидан ҳукуматнинг хавфсирашида қанчалик асоси бор ёки йўқлиги мунозара қилинди.

Сўнгги пайтда, Ўзбекистонда хорижда ишлаб қайтган ўзбекистонликларни милиция бўлимларига чақириб сўроқ қилиш, уларни ҳибсга олиш ҳолатлари кўпайди.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида сўнгги икки ҳафта мобайнида 150 дан ортиқ одам “Ироқ ва Шом ислом давлати” (ИШИД) гуруҳи, Ҳизб ут таҳрир” ва бошқа экстремистик ташкилотларга алоқадорликда гумонланиб ҳибсга олингани хабар қилинди. Қўлга олинганларнинг кўпчилиги меҳнат муҳожирлигидан қайтганлардир.

Гумонланувчиларнинг Зангиота, Шайхонтоҳур ва Олмазор туманларида истиқомат қилган шахслар экани айтилмоқда.

BahsOnline: Ҳукуматнинг хориждан қайтганлардан хавфсирашига асос борми?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:49 0:00

6 ноябрь куни Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларига таяниб 12news.uz нашри Тошкентда Суриядаги жангарилар билан ҳамкорлик қилиш айби билан салафийлар қўлга олинганини хабар қилган эди.

Хабарда айтилишича, қўлга олинган салафийларнинг асосий қисми тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган шахслардир ва уларнинг деярли барчаси яқин хориж давлатларига пул ишлаш учун бориб келишгани ва “ўша ерда радикал оқимлар таъсирига тушган ва қайтиб келгач, уларни Ватанда тарғибот қилишни бошлашган”.

Ҳуқуқ фаоли Суръат Икромов ўзида мавжуд маълумотларга таянган ҳолда, ИШИД ва эстремистик гуруҳларга алоқадорликда гумонланиб қўлга олинганларнинг деярли барчаси меҳнат муҳожирлигида бўлиб қайтган одамлар эканини Озодликка айтган эди.

Хўш, ҳукуматнинг хориж мамлакатларида ишлаб Ўзбекистонга қайтган меҳнат муҳожирларидан хавфсирашига асос борми?

Баҳснинг тўлиқ вариантини қуйида тингланг:

BahsOnline: Ҳукуматнинг хориждан қайтганлардан хавфсирашига асос борми?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:55:00 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG