Линклар

logo-print

Ўзбекистонда зилзила ҳақида тезкор маълумот берувчи станциялар барпо этилади


Armeni - earthquake generic, undate

Armeni - earthquake generic, undate

Ўзбекистонда 2015 йил охиригача зилзила ҳақида тезкор маълумот бериш имкониятига эга бўлган станциялар тармоғи барпо этилади. Бу ҳақда 12news.uz нашри Ўзбекистон Фанлар академияси Сейсмология институти директори Сабриддин Хусомиддиновга таянган ҳолда хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, янги тармоқ Сейсмология институти ва Фавқулодда ҳолатлар вазирилигининг қўшма лойиҳасидир.

“Мазкур станцияларнинг тўла ишга туширилиши натижасида Фавқулодда ҳолатлар вазирлигининг маҳаллий бошқармалари ер силкиниши пайтида унинг интенсивлиги баллини аниқлаш ва 1-2 дақиқа ичида ҳудудлардаги зилзила кучи картасини яратиш имконияти пайдо бўлади”, деб билдирган Сабриддин Хусомиддинов.

XS
SM
MD
LG