Линклар

logo-print

Ўзбекистонда бир йилда ОИВ (ВИЧ)га чалинганлар сони 4 минг кишидан ошмайди. Бу ҳақда Uzbekistan Today нашрига ОИТВга қарши кураш Республика маркази директори Дилдора Мустафоева маълум қилган.

Унга кўра, жорий йилда ОИВга чалинганлар сони ўтган йилга нисбатан 70 кишига оз бўлган.

“ОИВга чалинганлар сонининг озайгани янги тенденциядир. Лекин бир неча йиллар давомида бу касалликка чалингани аниқланган одамлар сони йилига тўрт минг кишидан ошмай келмоқда”, деб билдирганДилдора Мустафоева.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистонда ҳозир ОИВга чалинган 27,5 минг бемор бор.

Ўзбекистон ҳукумати ўтган йилнинг сентябрида ОИВнинг олдини олиш бўйича уч йиллик дастурни қабул қилган эди. Мазкур дастур учун 19 миллион доллар маблағ ажратилган.

XS
SM
MD
LG