Линклар

Ўзбекистонда сўнгги 9 кунда бешинчи марта ер қимирлади


Зилзила эпицентри Ўш шаҳридан 45 километр узоқликда бўлган.

Зилзила эпицентри Ўш шаҳридан 45 километр узоқликда бўлган.

Ўзбекистоннинг Андижон вилоятида 24 ноябрь куни 21дан 45 дақиқа ўтганда ер қимирлади.

Тошкент сейсмология марказининг 25 ноябрь куни билдиришича, Андижондаги зилзила магнитудаси 2 баллни ташкил қилган. Зилзиланинг эпицентри эса Ўш вилоятида бўлган.

Европа –Ўрта Ер денгизи сесмология марказининг хабар беришича,Ўш шаҳридан 45 километр узоқликда бўлган зилзила эпицентрида зилзила кучи 4,7 баллни ташкил қилган. Зилзила 15 километр чуқурликда юз берган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 17, 20,21 ва 22 ноябрда ҳам зилзила бўлгани хабар қилинган эди.

17 ноябрь куни Тошкентда 2,5 балл, 20 ноябрь куни 2,2 балл, 21 ноябрда 2 балл билан ер қимирлаган эди.

21 ноябрда Наманганда зилзила кучи 3 балл бўлган. 20 ноябрда эса Андижонда 5¸1 баллик ер силкиниши қайд этилган.

XS
SM
MD
LG