Линклар

Учоқ йўқлиги учун Пулководан Ўзбекистонга парвоз амалга оширилмади


Пулково аэропортидан 24 ноябрь, соат 14:50 да Санкт-Петербург – Наманган йўналиши бўйича амалга оширилиши керак бўлган парвоз бекор қилинди.

Бу ҳақда хабар қилган Фонтанка.ру сайтига кўра, парвоз шу куни соат 13:50 да Намангандан учиб келиши лозим бўлган учоқ келмагани учун амалга оширилмаган. Рейснинг амалга оширилмагани сабабларини Ўзбекистон томони россиялик ҳамкасбларига билдирмаган.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Наманган – Петербург рейсини йўловчилар кам бўлгани туфайли бекор қилган бўлиши мумкин, деб ёзди Фонтанка.ру.

XS
SM
MD
LG