Линклар

 OzodBozor: Ўзбекистон бозорларида савдо қилиш неча пул?


Бозордаги патта нарҳлари оширилди

Бозордаги патта нарҳлари оширилди

Резюме

OzodBozor лойиҳаси орқали Ўзбекистон бозорларида рўй бераётган кундалик ўзгаришларни биз билан бирга кузатинг!

Озиқ-овқат, кийим-кечак, қурилиш моллари, кўчмас мулк, автомашина нархларида юз бераётган ўзгаришларни ҳар куни OzodBozorда Сизнинг ёрдамингиз билан акс эттириш ниятидамиз.

Долларнинг бозор қийматидан тортиб ёнилғи нархларининг кўтарилишигача - бизнесингиз ва ҳамёнингизга таъсир қилувчи барча омиллар ҳақида бизга ёзинг.

Ўзбекистон бозорларидаги вазиятни акс эттирувчи фото ва видеоларни бизга юборинг, биз уларни OzodBozorда эълон қиламиз.

17:28 2.2.2016

OzodBozor: Тошкент бозорларида патта пули миқдори юқори, вилоятларда пастроқ

Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси бозорларда мажбурий
ундириладиган патта пулининг энг кам миқдорини белгилаб берди. Ушбу
жадвал “Солиқ инфо” газетасининг 2016 йил 3-сонида чоп этилди.

Бозордаги патта нарҳлари оширилди

Бозордаги патта нарҳлари оширилди

02:27 26.1.2016

OzodBozor: Тилим узун бўлсин десангиз... тил енг!

Чорсу бозори, гўшт растаси

Чорсу бозори, гўшт растаси


Вақти-вақти билан молнинг тилини сотиб оламан. Ҳарқалай тансиқ
нарса-да. Дўхтирлар ҳам соғлиққа фойдали дейди. Яқинда Чорсу бозорида
сўрасам, килоси 35 минг сўмга чиқибди. Бир ойча олдин 30 минг сўм эди.
Билсангиз керак, молнинг тили каттагина бўлади, биттаси 2-2,5 кило тош
босади. Демак, бутуни 70 мингдан ошади. Қарасам, чўнтакдан елвизак
есиб турибди. Йўқдан кўра деб қўй тилини (донасини) 5 минг сўмга
олдим. Кейин супермаркетлардан суриштириб кўрдим: барака топкурлар мол
тили килосини 50 минг сўмдан сотишяпти экан. Сиз ҳам тилим узун бўлсин
десангиз вақти-вақти билан тил еб туринг. Қўйникини бўлса ҳам...

15:08 13.1.2016

Битта телевизор олгани уч йил пул йиғиш керак...

Телевизор савдоси

Телевизор савдоси

​Кеча Тошкентдаги “Малика” бозорида Sony 55X9005 телевизорининг нархини
кўриб, капалагим учди. Арзанда матоҳ 3100 доллар тураркан. 19 миллион
сўм дегани-я бу! Сотувчидан “Нега бунча қиммат?” деб сўрасам, “Янаям
нарх анча пасайди. Ўтган йили 4000 доллардан сотдик” деди пинагини ҳам
бузмай. Қойил! Биттагина телевизорга шу-унча муллажиринг сарфлайдиган
пулдорлар бор экан-да.
Агар хомчўт қилиб кўрсак, ўртача 1 миллион сўм ойлик оладиган
ўзбекистонлик бу телевизорга етишиш учун бир ярим йил емай-ичмай пул
йиғиши керак. Маоши 500 минг сўм бўлган юртдошимиз эса уч йил қозонни
сувга ташлаб, пул жамғариши зарур. Салкам бир ярим метр экранли
телевизорга эга бўлмоқчимисиз? Ундан бугундан парҳез сақлаб, ақча
йиғишни бошлайверинг!..

14:45 9.1.2016

Қора бозорда доллар яна кўтариляпти: Саррофлар 1 долларга 5500-5950 cўм таклиф қилиб 6050 сўмгача сотишяпти.

Банк молия соҳасидаги манбаъларининг таъкидлашича аксар корхона ва фирмалар маблағларини конвертация қилиш учун берган аризалари музлаб ётибти.

Фақатгина стратегик аҳамиятга эга маҳсулотларни олиб келиш учунгина конверт бўлаяпти, уям анча вақт оралиғида.

Қолганини юкланг

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG