Линклар

Чоршанба куни Бухорода террор хавфи ҳамда фавқулодда вазият юз берган пайтда қандай ишларни амалга ошириш бўйича икки кунлик тактик-махсус машқлар бошланди. Бу ҳақда “Восточний экспресс” сайти Бухоро вилоят ҳокимияти матбуот хизматига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Машққа ички ишлар идораларининг тезкор жавоб кучлари, фавқулодда вазиятлар, божхона бошқармалари вакиллари, ошиғич тиббий ёрдам ходимлари, ҳарбийлар ва давлатнинг бошқа идоралари хизматчилари жалб қилинган.

Ташкилотчилар мулоҳазасича, машқ ҳуқуқ-тартибот идораларининг кутилмаган вазиятларда амалга ошириши лозим бўлган ишларга ҳамда улар олдига қўйилган вазифаларни бажаришга нақадар ҳозирлигини кўрсатиши керак.

XS
SM
MD
LG