Линклар

Ўзбекистон Республикаси монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қарори билан Туронбанк ва Алоқабанкнинг ҳозирга қадар қадар давлатга қарашли бўлиб келган 72¸63 миллион долларлик акциялари сотувга қўйилади.

Бу акциялар декабрь ойи бошида Республика Фонд биржасида сотувга қўйилади.

Расмий хабарга кўра¸ Туронбанк акцияларининг 63.1 фоизи 29.9 миллион долларлик бошланғич нархда¸ Алоқабанк акцияларининг 47.6 фоизи эса 42.72 миллион долларга сотувга қўйилади.

Президент фармони билан жорий йил май ойида Ўзбекистондаги 68 ширкат стратегик хориж сармоядорлари учун сотувга қўйилди.

Айни пайтда¸ ҳокимият тизимларида кенг тарқаган коррупция¸ сиëсий ҳокимият истиқболининг беқарорлиги боис ҳозирча хориж инвесторларининг Ўзбекистондаги давлат ширкатларини сотиб олишга қизиқиш кўрсатаëтгани сезилмаëтир.

XS
SM
MD
LG