Линклар

АҚШ ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимлари Ўзбекистон мобил алоқа бозорига кириш учун Гулнора Каримовага тақрибан 330 миллион доллар миқдорида пора берганликда айбланаëтган Швециянинг TeliaSonera ширкати юзасидан бораëтган тергов жараëнини кенгайтирмоқчи.

Бу ҳақда хабар тарқатган Швециядаги Svenska Dagbladet газетасига кўра¸ АҚШ терговчилари ширкатнинг Қозоғистон ва Озарбайжондаги фаолиятига ҳам коррупция аралашгани эҳтимоли юзасидан тафтиш қилишга ҳозирланмоқда.

Акциялари АҚШ қимматбаҳо қоғозлар бозорида савдога қўйилган TeliaSonera¸ айрим манбаларга кўра¸ АҚШ ҳукуматига еткизилган зарарни қоплаш учун1 миллиард 700 миллион доллар миқдорида жарима тўлаш таҳликаси остида қолган.

Америка Адлия вазирлигидаги манбалар таъкидича¸ TeliaSoneraни Ўзбекистондаги коррупция айбловлари юзасидан бораëтган терговда етарлича ҳамкорлик қилмаëтганликда айблаëтган АҚШ расмийлари тергов кўламини кенгайтириш масаласини кўриб чиқмоқда.

Акцияларининг катта қисми Швеция ва Финляндия ҳукуматларига тегишли бўлган TeliaSonera ширкати аксар постсовет давлатларида фаолият юрғизиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG