Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:00

Наманганга борган Ислом Каримов вилоят ҳокимини ишдан олди


Вилоят ҳокимини тайинлаш учун шахсан Ислом Каримовнинг ўзи Намаганга борди.
Вилоят ҳокимини тайинлаш учун шахсан Ислом Каримовнинг ўзи Намаганга борди.

Наманган вилояти ҳокими Баҳодир Юсупов 26 ноябрь куни вилоят Халқ депутатлари Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ишдан олинди. Озодлик манбаларига кўра, йиғилишда нутқ сўзлаган президент Ислом Каримов Мингбулоқ туман ҳокими Хайрулло Бозоровни Наманган вилоятининг янги ҳокими этиб тайинлади.

Наманган вилоятига олти йил ҳокимлик қилган Баҳодир Юсуповнинг президент Ислом Каримов иштирок этган йиғилишда ишдан олингани ҳақида хабар берган Озодликнинг Намангандаги манбаларига кўра,
Юсуповнинг қайси асосда ишдан бўшатилганига оид аниқ маълумот йўқ.

Наманганлик журналист Носир Зокир 26 ноябрдан собиқ ҳокимга айланган Баҳодир Юсупов устидан шикоятларнинг кейинги пайтларда кўпайиб кетганига эътибор қаратади:

- Сўнгги пайтларда Баҳодир Юсупов ҳақида халқ орасида жуда кўп салбий фикрлар пайдо бўлган эди. Газ, электр ва умуман коммунал хизматдан норозиликлар жуда кўпайган эди. Кейин, ҳокимнинг фермерларни йиғиб олиб, отаси қолмай, онаси қолмай сўкишлари, мана шу нарсалар кўпайиб халқнинг орасида норозилик кучайиб кетаётган эди. Одамлар президент келиб ҳокимни ишдан олишини орзиқиб кутган эди. Энди президентнинг йиғилишда нима дегани бизда дарров эълон қилинмайди. Кечқурунги ахборотни кутиб ўтирибмиз, дейди Носир Зокир.

Наманган вилояти ҳокимлигининг ўзини таништирмаган мулозими Баҳодир Юсуповнинг ишдан олинганини тасдиқлади.

​Озодлик манбаларига кўра¸ Наманган вилояти Халқ депутатлари кенгаши президент Ислом Каримов таклифи билан Мингбулоқ тумани ҳокими бўлиб ишлаган Хайрулло Бозоровни вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб сайлади.

Чуст тумани ҳокими бўлиб ишлаган Баҳодир Юсупов 2009 йилда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи ва бир йилдан сўнг ҳоким этиб тайинланган эди.

Озодлик кузатувларига кўра, сўнгги пайтларда вилоят собиқ ҳокими фермерларга нисбатан “Ойболта” тадбирини кучайтирган ва ўнлаб қарздор фермерлар мол-мулки мусодара қилинган эди.

Собиқ ҳокимнинг вилоятда сўконғичлиги ва муштумзўрлиги билан ном чиқаргани айтилади. Озодлик манбаларига кўра, у фермер ва бошқа раҳбар шахсларни қаттиқ сўкиш ва калтаклаш билан танилган.

Жумладан, Озодлик бундан икки йил олдин собиқ ҳоким Баҳодир Юсупов Наманган шаҳар газ идораси бошлиғини ҳаммани олдида калтаклаган эди.

Ҳоким ўринбосари Ўктам Эргашев эса 2013 йилнинг 19 апрель куни Косонсой туманида ўнга яқин фермерни калтаклагани хабар қилинган эди.

Президентнинг Наманганга келишига¸ Озодлик манбаларига кўра¸ водий ҳудудида уч кундан буён катта тайёргарлик кўрилган¸ одатдагидай шаҳарда ободонлаштириш ишлари кучайтирилган.

26 ноябрь куни эрталабдан вилоят ҳокимлигига элтувчи катта йўлда транспорт ҳаракати тўхтатилган.

XS
SM
MD
LG