Линклар

Россияда наркосавдода гумонланган ўзбекистонликлар қўлга олинди


Россияга наркотик моддалар Афғонистондан Марказий Осиё орқали олиб ўтилади.

Россияга наркотик моддалар Афғонистондан Марказий Осиё орқали олиб ўтилади.

Россия гиёҳванд моддаларни назорат қилиш қўмитасининг Саратов вилояти ходимлари томонидан мамлакатга наркотик модда олиб кирган ўзбекистонликлар қўлга олинди.

Қўмитанинг 26 ноябрда билдиришича, Ўзбекистоннинг уч нафар фуқароси ижарага олган уйни тинтув қилиш пайтида 7 грамм марихуана, 715 грамм героин, 6 грамм синтетик нароктик модда ва 3,5 грамм наша топилган.

Бундан аввалроқ эса полиция томонидан Саратов шаҳрида героин моддаси беркитилган 6 яширин жой топилгани хабар қилинганди.

Наркополциячилар бу яширин жойлар ҳам ўзбекистонликларга тегишли бўлганини айтмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши очилган.

XS
SM
MD
LG