Линклар

logo-print

Наманган вилоят ҳокими этиб Хайрулло Бозоров тайинланди


Ислом Каримов Наманганнинг собиқ ҳокимини танқид қилиб, ишдан бўшатди.

Ислом Каримов Наманганнинг собиқ ҳокимини танқид қилиб, ишдан бўшатди.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 26 ноябрь куни Хайрулло Бозоровни Наманган вилоят ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги Фармонни имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон ахборот агентлиги 26 ноябрь куни кечки соат саккизларга яқин хабар тарқатди.

Пайшанба куни Озодлик радиоси ўз манбаларига таянган ҳолда Наманганда вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилгани ва мазкур сессияда қатнашган президент Каримов Хайрулло Бозоровни вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб сайлагани ҳақида хабар берган эди.

1976 йилда туғилган Хайрулло Бозоров Олий Мажлис юқори палатасининг бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар бўйича қўмитаси аъзосидир. У 2014 йилдан бери Мингбулоқ туман ҳокими вазифасида ишлаб келган.

Наманган вилоятининг аввалги ҳокими Баҳодир Юсупов бу лавозимга 2010 йилда тайинланган эди.

ЎзА хабарида айтилишича, пайшанба куни президент Каримов Наманган вилоят кенгашида сўзлаган нутқида собиқ ҳоким фаолиятини таҳлил қилар экан: “...вилоят ҳокими Баҳодир Юсуповнинг фаолиятига баҳо берадиган бўлсак, афсуски, охирги пайтларда унинг ишида ўзибўларчилик, бепарволик ва лоқайдлик, сусткашлик кайфияти кучайиб бораётганини кўриш мумкин”, деб айтган.

XS
SM
MD
LG