Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:48

Ўзбекистондан чиқарилмаган рассом Охунов асари Берлинда соврин олди


Ўзбекистонлик таниқли рассом Вячеслав Охуновнинг “Ҳолливуд супер юлдузлари“ асари Берлинда бошланган тасвирий санъат фестивали совринига сазовор бўлди.

Ушбу асарда рассом Ҳолливуднинг юлдузлар ҳиёбонидаги тасвирларга ирония тарзида Ленин, Гитлер, Бин Ладин ва Оятуллоҳ Али Ҳумайний портретларини тасвирлаган.

Берлинда 23 декабрга қадар давом этиб, Ҳамбург, Берн ва Дрезденда ҳам намойиш қилинадиган бу кўргазмада дунëнинг 14 мамлакатидан 74 рассом иштирок қилмоқда.

Ўзбекистондан фақат рассом Вячеслав Охуновнинг асаригина кўргазмага қўйилган.

Рассомнинг ўзи бир неча йилдан бери чиқиш визаси берилмагани боис кўргазмада иштирок этмаяпти.

Кўргазма очилишида гапирган таниқли рассом Константин Звездочетов 67 яшар Вячеслав Охуновни “диктатура зиндонида қолаëтган рассом” дея таърифлади.

XS
SM
MD
LG