Линклар

logo-print

Самарқанд вилояти Оқтош туманидаги турар-жойлардан бирининг ертўласида қўлбола виски ва ароқ ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келган яширин цех аниқланди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ўтказган рейд пайти яширин цехда ишлаб чиқарилган сохта виски ва ароқлар вилоятнинг бир қанча жойида сақланаётгани аниқланган.

Сa-news агентлиги маълумотига кўра, жумладан, Самарқанд шаҳридаги уйлардан бирида ушбу цехда ишлаб чиқарилган 17 литр сохта виски топилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича суриштирув ишлари давом этмоқда.

XS
SM
MD
LG