Линклар

OzodNazar: "Наманган ҳокимининг яқинини Учқўрғон ҳокими Учқўрғондан кўрсатган"


Носир Зокир набираси билан

Носир Зокир набираси билан

"Б.Юсупов 7 йил давомида вилоятда биринчи раҳбар бўлиб ишлади. Намангандек катта бир вилоятга етакчи бўлиш масъулиятини ўз зиммасига олган бу шахснинг авваламбор кенг миқёсда фикрлашга, аҳолининг ташвиш ва муаммолари, дарди билан яшашга, энг муҳими, вилоятда турли соҳа ва тармоқларни бошқарадиган, ўзининг қўл остида ишлайдиган раҳбар ва мутахассисларни ягона бир мақсад учун бирлаштиришга қурби етмади".

Ўқиганингиз матн Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 26 ноябрь куни халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида сўзлаган нутқидан олинди.

Бас, Б. Юсупов шу қадар ношуд экан, нега уни 1 эмас, 2 эмас, 7 йил лавозимда ушлаб турдилар?

Бу Озодликнинг Намангандаги собиқ мухбири Носир Зокирга OzodNazarда берган саволларимиздан биридир.

XS
SM
MD
LG