Линклар

logo-print

Туркия- Россия низосига Ўзбекистон нуқтаи назари қандай бўлиши керак?


Россиядаги аксил-турк плакати

Россиядаги аксил-турк плакати

Россия ҳарбий учоғи Туркиянинг F-16 қирувчи учоғи томонидан уриб туширилганига муносабат билдирган Россия президенти Владимир Путин Туркияни “орқадан пичоқ уришда” қоралаган эди. Путинга кўра бу ҳодиса “икки давлат ўртасидаги муносабатларга жиддий раҳна солган”

Бу аснода Россиянинг МДҲ доирасидаги қўшниларидан бири бўлган Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги Кремлга ҳамдардлик билдирди.

Бундай ҳамдардлик Марказий Осиëдаги яна икки давлат Қозоғистон ва Қирғизистон сиëсатчилари тилидан ҳам янгради.

Туркманистон ўз нейтрал мақомига кўра муносабатдан тийилгани ва Ўзбекистон эса умуман бу борада муносабат билдиргани йўқ.

Ўзбекистон расмий матбуоти ҳам Россия ва Туркия ўртасида таранглашаëтган харбий низони изоҳламади.

Шу боис Озодликнинг Қурултой эшиттиришида Туркия –Россия низосига Ўзбекистон нуқтаи назари қандай бўлиши керак¸ деган савол жавобини муҳокама қилдик.

Россиянинг Су-24 бомбардимончи учоғи Туркиянинг F-16 қирувчи учоғи томонидан 24 ноябрь куни эрталаб уриб туширилган эди.

Франциянинг France 24 телеканалида чиққан Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон, агар учоқ Россияники эканини билганларида, турк ҳарбийлари бошқача йўл тутган бўлишлари муқаррарлигини айтган.

АҚШнинг Си-Эн-Эн каналига берган интервьюсида жаноб Эрдўғон ўз давлати Россия олдида кечирим сўрамаслигини айтиши ҳам Кремлнинг ғазабини қўзғаган.

Бугунга келиб Россия Туркия билан барча ҳарбий битимларни тўхтатган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG