Линклар

Тошкент шаҳар суди "ИДИВО" (Изначального Дома Изначально Вышестоящего Отца) деб аталувчи диний секта раҳбар ва фаолларини йирик миқдорда жаримага тортиш ҳақида қарор чиқарди.

2012 йилдан буён Ўзбекистонда фаолият юритиб келиши айтилаётган секта фуқаролар ўртасида диний низо келтириб чиқарувчи ғояларни тарқатишда айбланди.

Секта аъзоларининг ҳар бири 71 миллион сўмдан ошиқроқ жаримага тортилди.

Секта фаоллари ўз навбатида умуминсоний қадриятлар ҳамда соғлом турмуш тарзи тарғиботи билан шуғулланишларини айтишмоқда.

Шу йилнинг март ойида "ИДИВО"нинг 48 нафар аъзоси қўлга олинган эди.

"ИДИВО" сектасининг асосчиси Россиянинг Ставрополь ўлкасида яшовчи Виталий Сердюкдир. Ҳозирда айни сектанинг Россия, Беларус, Қозоғистонда бир қанча бўлимлари фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон йиллардан буён АҚШ Давлат департаментининг диний эркинликлар бўйича "алоҳида хавотирга молик" давлатлар қаторида тилга олиниб келинади.

XS
SM
MD
LG