Линклар

logo-print

Владимир Кличко ўн йилдан сўнг илк бор мағлубиятга учради


Ака-ука Кличколар сурати 2015 январида Киевда бўлиб ўтган "Тинчлик" марши пайти олинган

Ака-ука Кличколар сурати 2015 январида Киевда бўлиб ўтган "Тинчлик" марши пайти олинган

Британиялик Тайсон Фюри ўта оғир вазнли бокчсилар орасида мутлақ жаҳон чемпиони украиналик Владимир Кличко устидан ғалаба қозониб, жаҳон чемпионига айланди.

27 ёшли Фюри бокс таснифидаги энг муҳим учта IBF, WBO ва WBA камарларини Германиянинг Дюсселдорф шаҳрида футбол стадионига йиғилган 45 минг томошабин ўнгида қўлга киритди.

29 ноябрга ўтар тунда бўлиб ўтган муштлашувда Тайсон Фюри 39 ёшли Кличко устидан очколар бўйича ғалаба қозонди.

"Ҳали боксни тарк этишимга эрта, лекин рематч албатта бўлади," деди Кличко мағлубият ортидан.

У IBF камарини 2006, WBO камарини 2008 ва WBA камарини 2011 йилдан буён эгаллаб келаётганди.

Владимир Кличконинг акаси бўлган собиқ жаҳон чемпиони Виталий ҳозирда Киев шаҳрига ҳокимлик қилмоқда.

Тайсон Фюрининг ғалабасини спорт шарҳловчилари бокс тарихидаги энг кутилмаган натижа, дея қайд этмоқдалар. ​

2006 йилдан буён Владимир Кличко ўз чемпионлик камарини 19 марта муваффақиятли ҳимоя қилди.

Муштлашув ўта палапартиш кечган эса-да, ўзининг устун маҳоратини кўрсатган Фюрийни учала ҳакам ҳам ғолиб деб топди.

"Лўлилар қироли"

Манчестер шаҳрида улғайган Тайсон Фюрий Боб Флитзиммонс, Ленокс Люис, Франк Бруно ва Дэвид Ҳаедан кейин чемпионлик камарини таққан бешинчи британияликдир.

Тайсон Фюри ирландиялик кўчманчи лўли оиласида туғилган.

Унинг отаси Жон Фюри ҳам 1980-йилларда пуллик кўча муштлашувчиси сифатида ном чиқарганди.

Британия матбуотига кўра, Тайсон дунёга келган пайти шифокорлар унинг тирик қолишига ишонишмаган: муддатидан уч ой олдин туғилган чақалоқнинг вазни ярим килограмга ҳам етмасди.

Отаси бокс бўйича ўша йилдаги жаҳон чемпиони Майк Тайсонга ҳавас қилиб, ўғлига Тайсон исмини қўяди.

Бугун Тайсон Фюри ўзини "лўлилар қироли" деб атайди.

У бугунгача 25 жанг ўтказиб, уларнинг барини ғалаба билан якунлаган.

XS
SM
MD
LG