Линклар

Рус учувчиси жасади Москвага қайтарилади


Ҳалок бўлган россиялик учувчи подполковник Олег Пешков

Ҳалок бўлган россиялик учувчи подполковник Олег Пешков

Анқара ўтган ҳафта Туркия томонидан уриб туширилган учоқ учувчисининг жасадини Москвага қайтариб беришни режалаштиряпти.

Туркия бош вазири Аҳмет Довутўғлининг айтишича, “Туркия ташаббуси билан” 29 ноябрда Туркиянинг Сурия билан чегарадош Ҳатай вилоятига келтирилган рус учувчисининг жасади Россияга юборилади.

У Ҳатайдаги маҳаллий православ черкови учувчига жаноза ўқиганини билдирди.

24 ноябрда Туркия Суриядан ўз ҳаво ҳудудига қисқа муддатга кирган Росссия учоғини бир неча бор огоҳлантирган ва сўнгра уриб туширганди.

Икки учувчи парашютдан ерга сакрайди, аммо суриялик исёнчилар уларга уердан ўт очади.

Натижада учувчилардан бири, подполковник Олег Пешков ҳалок бўлди.

Туркиянинг бу амали Россия томонидан ғазаб билан қарши олинди.

Россия президенти Владимир Путин 28 ноябрда Туркияга қарши қатор санкцияларга имзо чекди.

Кремль Анқарадан юз берган ҳодиса учун кечирим сўрашни талаб қилди.

Аммо кечирим сўрашдан бош тортган Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған 28 ноябрь куни мазкур ҳодисадан таассуф билдирди.

XS
SM
MD
LG