Линклар

Ироқ шимолидаги Санжар шаҳарчасида учта оммавий қабр топилган.

Курд жангчилари ўтган ой ушбу шаҳарни “Исломи Давлат” гуруҳи жанариларидан тозалаганди.

Ироқ расмийларининг айтишича, оммавий қабрларда 80 дан 100 тага қадар жасад бор.

Икки оммавий қабр шаҳар шарқида ва яна бир оммавий қабр шаҳар ичида топилган.

Шундай қилиб, Санжар шаҳарчасида топилган оммавий қабрлар сони бештага етди.

"Исломий Давлат" Санжарни 2014 йилнинг август ойида ишғол қилганди.

Шаҳарда яшаган язидий динига мансуб одамлар тоғларга қочди.

АҚШ бошчилигидаги коалиция ўша даврдан бошлаб “Исломий Давлат”ни бомбалай бошлади.

XS
SM
MD
LG