Линклар

Озодликка етиб келган хабарларга кўра, 28 ноябр куни Самарқанд вилояти Нуробод тумани ИИБ ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўлими бошлиғи ўринбосари, 30 яшар Улуғбек Мамараҳимов ўз жонига қасд қилган. Маълум бўлишича, милиция зобити ўлими юзасидан Самарқанд вилояти прокуратураси текширув олиб бормоқда.

28 ноябрь куни Самарқанд вилояти Нуробод тумани ИИБ ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўлими бошлиғи ўринбосари, 30 яшар Улуғбек Мамараҳимов ўз жонига қасд қилди.

Унинг жасади ўзи яшайдиган Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани Гўзалкент қўрғонидаги хонадонидан топилди. Бу ҳақда хабар қилган Озодлик манбасига кўра, Улуғбек ва унинг яна бир ҳамкасби шу тариқа ўз жонига қасд қилган.

Кеча тушдан кейин 3-4 та милиция ходими Гўзалкентга Улуғбекнинг ишхонасидан келишган экан. Улар нималарнидир разбор қилишибди. Эрталаб тонгда унинг хонадонида йиғи овози эшитилди. Кейин билсак, Улуғбек ўзини осиб қўйибди. Бугун тушга яқин Нурободдда яшовчи яна бир милиция ходими, яъни Улуғбек билан бирга ишлайдиган йигитнинг ўз жонига қасд қилганини айтишмоқда. Ҳозир тўполон бўлиб кетган, ҳамма ёқни облпрокуротура, мелиса босган”, - дейди Озодлик манбаси.

Маълум бўлишича, Улуғбек Мамараҳимов ўлими юзасидан Самарқанд вилояти прокуратураси текширув олиб бормоқда. Ички ишлар идораларида 7 йил хизмат қилган олий маълумотли бу йигит тўрт фарзанднинг отаси бўлган.

Самарқанд вилояти прокуратураси ва ИИБнинг навбатчилик қисми “Озодлик”нинг милиция ходимларининг ўз жонига қасд қилиши воқеаси юзасидан берган саволларини жавобсиз қолдирди.

Ҳозирча Озодлик Нуробод туманида жонига ўзини осиш билан қасд қилган бошқа милиция ходими шахсига аниқлик киритишга муваффақ бўлмади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG