Линклар

Сурия шимолидаги шаҳарчага Россия учоқлари қилган ҳаво ҳужумида камида 18 нафар одам ҳалок бўлгани ва яна ўнлаб одамлар жароҳат олгани хабар қилинди.

Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваторияси ташкилоти хабарига кўра, учоқлар 29 ноябрь куни эрталаб Ариҳа шаҳрини бомбалаган.

Хабарда таъкидланишича, бомбалар исёнчилар назорат қилаётган шаҳардаги гавжум бозорга ташланган.

Facebook-даги Ariha Today саҳифасига кўра, ҳаво ҳужумлари Россия ҳарбий учоқлари томонидан амалга оширилган.

Талафотлар ҳақида турли рақамлар тарқатилмоқда.

Ariha Today ўлганлар сони 40тага етгани ва ярадорлар сони 70тадан ошганини маълум қилинди.

Россия 30 сентябрдан буён Ассад режимига қарши гуруҳлар мазеъларини бомбалаётир.

XS
SM
MD
LG