Линклар

Тўрақўрғон ИЭС энергоблокларини барпо этиш учун тендер эълон қилинади


Ўзбекистондаги Тошкент иссиқлик электр станцияси.

Ўзбекистондаги Тошкент иссиқлик электр станцияси.

“Ўзбекэнерго” ҳиссадорлик ширкати жорий йил декабрида Намангандаги Тўрақўрғон иссиққлик электр станциясининг икки энергоблоки қурилиши юзасидан тендер эълон қилади.

“Ўзбекэнерго” нинг расман билдиришича, тендер натижалари 2016 йилнинг май – июнь ойларида эълон қилинади. 2016 йилнинг иккинчи ярмидан эса лойиҳани амалга ошириш ишлари бошланади.

Тўрақўрғон иссиққлик электр станциясини барпо этиш юзасидан қурилиш ишлари 2013 йил августида бошланган эди. Мазкур иншоотнинг лойиҳавий қуввати 900 МВтни ташкил қилади ва йилига 7 миллиард кВт соат электр энергияси ишлаб чиқаради.

Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясининг биринчи энергоблоки 2018 йилда, иккинчи энергоблок 2019 йилда ишга туширилиши режалаштирилган.

Лойиҳанинг қиймати 1 миллиард 100 миллион доллардир. Бу маблағнинг 704 миллион доллари Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги, 300 миллион доллари эса Ўзбекистон қайта қуриш ва тараққиёт жамғармаси томонидан берилмоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистонда умумий қуввати 12,4 минг МВтга тенг бўлган 45 та электр станцияси бор.

XS
SM
MD
LG