Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:32

Ўшлик соатсоз Брюс Ли


Олтмишдан ошганида ҳам спорт билан мунтазам шуғулланиб келаётган соатсоз Мамиржон Сидиқовни кўп ўшликлар "Брюс Ли", деб атайдилар.
Олтмишдан ошганида ҳам спорт билан мунтазам шуғулланиб келаётган соатсоз Мамиржон Сидиқовни кўп ўшликлар "Брюс Ли", деб атайдилар.

Ўшда собиқ Совет даврида элликдан ортиқ соатсозлар бўлган,бугунги кунга келиб эса бармоқ билан саноқлигина соат таъмирловчилар қолган. Улардан бири ўшлик Мамиржон ака Сидиқов. Халқ орасида Брюс Ли лақаби билан танилган Мамиржон ака Ўш воқеаларида дўкони талон-тарож қилинмай қолган ягона уста бўлиб ҳисобланади. Унга таъмир учун олиб келинаётган соатлар орасида замонавий соатлардан тортиб, 1900 йилда ишлаб чиқарилган Швецария соатлари ҳам бор..

Мамиржон ака Сидиқовнинг ёши олтмишдан ошган, у 46 йилдан бери соатсозлик билан шуғулланади. Ўшда бармоқ билан санарли соатсозлар қолган бўлса, қаҳрамонимиз уларнинг орасида механик соатлар таъмирловчи ягона устадир.

Ўз фаолияти мобайнида 1880 йилда ишлаб чиқарилган “Павел Буре” девор соатлари, 155 йил аввал ишлаб чиқарилган швейцар чўнтак соатларини таъмирлаган суҳбатдошимиз, техника ривожлангани ортидан бир неча йиллар аввал одамлар орасида механик соатларга қизиқиш сусайгани, бироқ бугунги кунда механик соатга талаб яна пайдо бўлганини айтади:

- Мен 23 йил кутдим. Шу йиллар мобайнида нон сотиб ўтирдим. Соат таъмирлатгани ҳеч ким келмай қўйди. Бир кунда юзта, икки юзта нон сотсам 3 бухонка нон менга қолади. Шунисига ҳам Оллоҳга шукур қилиб яшадим. Менинг асосий ютуғим ичмадим, чекмадим, ана шу билан бола-чақамни эплаб боқиб, қийинчиликдан чиқиб олдим. Мен “механический соатга одамлар барибир ўтади”, деб 23 йил кутдим. Унгача Хитой бир марта ишлатиладиган электронний соатлар чиқарди. У 10 сўмдан тортиб 200 сўмгача экан. Одамлар ўшани олиб, механик соатларга қарамай қўйди. Кейин уяли телефон пайдо бўлди. Шундан кейин одамлар мутлақо соат тақмай қўйди. Соткани чўнтакдан чиқариб соатига қараш ноқулай бўлгани учун охири тушунганлар механик соатларга ўтди. 2 йил бўлди эни одамлар соат таъмирлатгани келаяпти. Тушунмаганлар ҳали ҳам электрон соатларда юрибди, - дейди Мамиржон ака.

Мамиржон ака ҳар қандай механик соатларни таъмирлай олади. У соатга эҳтиёт қисмларни собиқ совет даврида йиғиб қўйганини айтди. Бироқ уста қадимий соатлар, асосан, халқ орасида “Швейцар соатлари” деб танилган соатларни таъмирлаш учун эҳтиёт қисмларни ўзи тайёрлайди:

- Асосан, мана бу “Швейцар” соатларда маятник ўқи синади. Шу ўқни тайёрлаш керак. Бизда унинг ўқи йўқ. Ўша ўқни учини яна ўткирлаш керак бўлади. Маятникнинг синган учини, тўмтоқлашган жойини полировка қилиб, учини учлаб чиқариб, мостни тошини туширамиз. Ўрни-ўчоғида яна люфтни созлаш керак. Кейин, соатни мана бундай қилиб юргизамиз, - дейди соатсоз.

Суҳбатдошимиз спортга қизиқади. Ҳар куни эрталаб югуради. Шу сабаблими уни кўп ўшликлар Брюс Ли ҳам деб қўйишади. Бундан ташқари у ҳинд киноларига, мусиқасига қизиқади. Шу сабабли икки марта Ҳиндистонга бориб келганини, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур авлодлари қурган Тож Маҳални зиёрат қилганини ҳам хотирлади. Мамиржон ака ўзини уч шохли одам деб ҳисоблайди:

-Мени учта шохим бор. Буларни биттаси Бегали, иккинчиси Брусали учинчиси Шерали. Учаласи ҳам Ли. Буларни мен ҳақиқатдан ҳам ҳурмат қиламан. Агарда бирортаси нотўғри гап қилиб қўйса, исбот-далил қилолмаса, ўша одамни ҳафа қилиб қўйишим мумкин. Негаки булар жудаям яхши одамлар. Одамларга яхшилик қилади доим, - дейди Мамиржон ака.

Ҳазилни ёқтирган, ўзи ҳам ҳазил қилиб турувчи Мамиржон ака, собиқ Совет иттифоқининг сўнгги 10 йилида ҳар куни 1 рублдан пул йиғиб, рубль муомаладан чиқарилишидан 1 кун аввал “Москвич” машинасини олганини эслайди:

- ГАИ тўхтатганида қарайман, иккитами, учтами деб. Мошинамга Хитойнинг қўл соатларини олиб ташлаб қўйганман. Учтасини оламан-да, бораман. Ўзи қоидани кўп бузмайман. Баъзан светофордан тез ўтиб қолишим мумкин. Бориб “хужжатлариз”, деса ҳужжатларни бериб, “Мен соатсозман, мана бу сизларга совға”, деб берсам: “Оқ йўл”, деб ҳужжатларимни қайтариб беришган кунлар бўлган...

Озодлик: Демак, порани ҳам соат билан берар экансиз-да?..

- Энди нима қиласиз, бошқа чораси йўқ. Соат бермасангиз, барибир “соққа”, дейди. Кўпчилиги: “Нима қиламиз бу соатни?” дейишади. “Ўғил-қизинглар борми, уларга совға қиласизлар,” дейман, - дейди Мамиржон ака Сидиқов.

61 ёшни қаршилаган суҳбатдошимиз спортнинг карате, тэквандо, бокс тури билан ҳам шуғулланган. Ҳозир ҳам эрталабдан узоқ масофага югуриб туради.

XS
SM
MD
LG