Линклар

"Ўзбекэнерго" Наманганда 1,1 миллиард долларлик иссиқлик электр станцияси қурилишини айтмоқда


Ҳукумат янги энергия иншоотлари қурилиши ҳақида йиллардан бери гапириб келса-да, ўзбекистонликлар электр ва табиий газ тақчиллигидан азият чекади

Ҳукумат янги энергия иншоотлари қурилиши ҳақида йиллардан бери гапириб келса-да, ўзбекистонликлар электр ва табиий газ тақчиллигидан азият чекади

“Ўзбекэнерго” давлат ширкати Наманган вилоятида умумий қиймати 1,1 миллиард АҚШ долларига тенг иссиқлик электростанциясини қуриш учун тендер эълон қилишни режалаштирмоқда. Маҳаллий нашрларнинг хабар қилишича, тендер жорий йил декабрь ойида эълон қилинади ва 2016 йил ёз ойларида лойиҳани амалга оширадиган ширкат танлаб олинади.

“Ўзбекэнерго” давлат акциядорлик ширкатига таяниб берилаётган хабарларга кўра, 1,1 миллиард долларлик лойиҳа доирасида Наманган вилоятида Тўрақўрғон иссиқлик электростанциясида иккита энергоблокни қуриб бирказиш режалаштирилган.

“Бош пудратчини танлаш бўйича тендер ҳужжатлари тайёрланди. Қатор ташкилий масалалар қолмоқда, декабрда тендер эълон қилинади”, дея иқтибос келтирилади хабарда “Ўзбекэнерго” вакили сўзларидан.

Наманган вилоятида қуввати 900 МВтга тенг Тўрақўрғон ИЭСни қуриш ишлари 2013 йилда бошланган. 1,1 миллиард долларга қуриладиган иккита энергоблокнинг ҳар бири 450 МВт қувватига эга бўлиб, иншоотда йилига 7 миллиард кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган.

Энергоблокнинг биринчисини 2018 йилда, иккинчисини эса 2019 йилда ишга тушириш режалаштирилган.

1,1 миллиард долларлик лойиҳа Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги кредити ҳамда Ўзбекистон қайта қуриш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилиши айтилмоқда. Япония кредитидан лойиҳанинг 704 миллион доллар, ҳукумат жамғармасидан эса 300 миллион доллар ажратилиши кўзда тутилган.

Ҳукумат Ўзбекистонда янги энергия иншоотлари қурилиши ҳақида йиллардан бери гапириб келишига қарамасдан, мамлакат аҳолисининг катта қисми электр ва табиий газ тақчиллигидан азият чекади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG