Линклар

Санкт Петербургда ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ФМС ходимини кишанлаб бўғди


Сўнгги пайтларда Россияда ҳокимият вакилларининг меҳнат муҳожирлари тарафидан калтакланиши ҳолатлари кўпаймоқда

Сўнгги пайтларда Россияда ҳокимият вакилларининг меҳнат муҳожирлари тарафидан калтакланиши ҳолатлари кўпаймоқда

Санкт Петербургда Ўзбекистон фуқаролари федерал миграция хизмати ходимини батареяга кишанлаб қўйганликда айбланмоқда.

ФМС расмийси Елена Дунаева Интерфакс агентлгига “Санкт Петербургда миграция хизмати ходимини батареяга кишанлаб қўйган Ўзбекистон фуқароларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди”, дея билдирди.

Хабарда ФМС расмийсининг “Нолегал мигрантлар тўғрисида фуқаролардан тушган ариза бўйича турар жой комплексида ўтказилган текширув пайтида ФМС бошқармаси ходимига ҳужум қилинди. Уни батареяга кишанлаб қўйишиб, бўғишга уринишган. Квартира ташқарисида қолган иккинчи ходим аралашуви билангина жиноятнинг олди олинди”, деган сўзларидан иқтибос келтирилган.

Унинг сўзларига кўра, ҳодиса 23 ноябрь куни рўй берган. Ўзбекистон фуқароларидан бири ҳибсга олинган, икки нафари воқеа жойидан қочишга муваффақ бўлган, лекин кейинчалик полиция томонидан ушланган.

Сўнгги пайтларда Россияда ҳокимият вакилларининг меҳнат муҳожирлари тарафидан калтакланиши ҳолатлари кўпаймоқда.

XS
SM
MD
LG