Линклар

logo-print

Тожикистон Олий суди Ислом Уйғониш партияси собиқ вакилини тўққиз йилга қамади


Тожикистон Олий суди мамлакатда тақиқланган Ислом Уйғониш партиясининг собиқ раҳбарини тўққиз йиллик қамоқ жазосига ҳукм этди. Партиянинг Фархор тумани бўлими раҳбари Ҳасан Раҳимов террорчилик ва диний экстремизмда айбдор, деб топилди. Раҳимов устидан чиқарилган ҳукм ТИУП Тожикистонда тақиқланганидан бери партиянинг ҳибсга олинган 23 нафар вакили устидан чиқарилган илк суд қарори бўлди.

Озодлик тожик химзатининг Олий суддаги манбасига кўра, 30 ноябрь куни чиқарилган ҳукмда Раҳимовга ирқий ва диний адоват қўзғаш каби айбловлар ҳам қўйилган.

ТИУП Тожикистон ҳукумати тарафидан шу йилнинг августида қонундан ташқари, деб эълон қилинган эди.

ТИУПнинг 13 етакчиси сентябрь ойида Душанбе шаҳрида мудофаа вазири муовини Абдуҳалим Назарзода етакчилигидаги хуружларда иштирок этганлик айби билан ҳибсга олинган.

XS
SM
MD
LG