Линклар

Ўзбекистоннинг Россиядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Акмал Камолов ўз вазифасидан озод этилган. Бу ҳақда 30 ноябрь куни 12news.uz сайти Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Айни пайтда бу маълумот Ўзбекистоннинг расмий нашрларида акс этмади.

Акмал Камолов Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси лавозимига 2014 йил октябрида тайинланганди. Бунгача у Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаган.

XS
SM
MD
LG