Линклар

Ўзбекистонда яна зилзила бўлгани қайд этилди


Қирғизистондаги зилзила картаси.

Қирғизистондаги зилзила картаси.

Кеча, 1 декабрь куни соат 11дан 13 дақиқа ўтганда Тошкентда 2 баллга яқин магнитуда билан ер силкинди.

Тошкент сейсмология марказининг билдиришича, зилзиланинг эпимаркази пойтахтдан 350 километр нарида, Қирғизистон ҳудудида бўлган.

“Андижонда зилзила кучи 2,5 балл, Фарғонада 2 балл бўлди”, дейилади сейсмомарказ ахбортида.

Европа - Ўрта Ер денгизи сейсмология марказининг маълум қилишича, Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳридан 53 километр узоқликда бўлган зилзила эпимарказида ер силкиниги 5,2 балл бўлган.

Ўзбекистонда, жумладан, Тошкентда 17 ноябрдан бери шу кунгача 10 марта ер силкинди. Сўнгги кунларда Ўзбекистон ҳудудидаги энг кучли зилзила 20 ноябрда Андижонда 5¸1 балл билан сезилгани қайд этилди.

XS
SM
MD
LG