Линклар

logo-print

Элчиликдан бўшатилган Камолов холдинг директорлигига тайинланди


Камолов Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси эди.

Камолов Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси эди.

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси лавозимидан бир неча кун олдин бўшатилган Акмал Камолов “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг ширкати директорлигига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига таянган ҳолда 1 декабрь куни маҳаллий нашрлар хабар тарқатди.

Ўзбекистонда пахтани қабул қилиб олиш, қайта ишлаш ва экспорт қилишга ихтисослашган “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдингини ташкил этиш ттўғрисидаги президент Фармони шу йилнинг 27 октябрида имзоланган эди.

Фармонда айтилишича, бундан кўзланган асосий мақсад пахтани қабул қилиш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш, шунингдек, пахта ҳамда ёғ-мой маҳсулотлари рақобатбардошлигини ошириш юзасидан ягона марказни ташкил қилиш, пахта тозалаш, ёғ-мой ишлаб чиқариш корхоналарини модернизациялаш учун сармоялар киритилишини кўпайтиришдир.

Холдинг “Ўзпахтасаноат”, “Ўзпахтаэкспорт”, “Ўзпахтаёғ” ҳиссадорлик жамиятларини бирлаштириш воситасида ташкил этилган.

XS
SM
MD
LG