Линклар

47 ўзбекистонлик Новосибирскдан қайтаётиб Қозоғистонда музлаб қолаёзди


Хабарга алоқаси йўқ иллюстрация

Хабарга алоқаси йўқ иллюстрация

Новосибирскдан Тошкентга қараб йўлга чиққан автобус бузилиб қолиб, унинг йўловчилари 8 соатдан зиёд вақт йўлда, совуқда қолиб кетгани тўғрисида са-news сайти Қозоғистон оммавий ахборот воситаларига таяниб хабар қилди.

Айтилишича, автобусда 47 ўзбекистонлик, шу жумладан 5 яшар бола ҳам бўлган. Меҳнат муҳожирлари ўз ҳаётларини автомобиль баллонларини ёқиб сақлаб қолганлар. Лекин баллон ёнган гулхан тутунидан бир киши заҳарланган.

Хабар қилинишича, тиббиёт ходимлари йўловчиларнинг тана ҳарорати ҳаёт учун хавфли даражага тушиб кетганини қайд этган. Уларга воқеа жойининг ўзида ёрдам берилган. Ўзбекистонликлар таклиф қилинган исиниш жойига пуллик бўлса керак деб қўрқиб, боришдан бош тортган.

Ўзбекистонликларнинг Қозоғистон даштларида автобуси бузилиб совуқда қолиб кетгани тўғрисидаги хабарлар ҳар йили бир неча бор пайдо бўлиб туради.

XS
SM
MD
LG