Линклар

logo-print

Ўзбекистон ва Тожикистон ташқи ишлар вазирликлари 25 йилда 1- марта учрашади


17-18 декабрь кунлари Душанбе шаҳрида биринчи бор Ўзбекистон ва Тожикистон республикалари ташқи ишлар вазирликлари ўртасида иккитомонлама сўзлашувлар бўлиб ўтади.

Азия-Плюс агентлигининг Тожикистон ҳукуматидаги манбага таяниб хабар қилишича, Ўзбекистон ва Тожикистон ташқи ишлар вазирликлари бундай форматда мустақиллик йилларида бир марта ҳам учрашмаган. Душанбе учрашувида томонлар делегацияларига вазир ўринбосарлари етакчилик қилади.

Учрашув давомида ҳар икки томон учун манфаатли бўлган долзарб масалалар муҳокама қилинади, дейилган хабарда.

Тошкент – Душанбе муносабатлари сув-энергетика масалаларида позициялари мос келмагани учун йиллардан буён совуқ қолиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG