Линклар

Ўзбекистонлик меҳнат муҳожири 8-қаватдан йиқилиб ўлди


Иллюстрация

Иллюстрация

“Оперативное прикрытие” ахборот агентлигига кўра, воқеа 1 декабрь куни соат 16 ларда Ленинград области, Всеволожский районидаги Бугра посёлкасидаги қурилиш майдонида содир бўлган.

Ўзбекистонлик 23 яшар Жаҳонгир М. қурилаётган иморатнинг 8- қаватидан чиқиндиларни ерга ташлаётган пайтда ғишт уюми устига қулаб тушган.

“Тез ёрдам” етиб келган пайтда Жаҳонгир ҳали тирик бўлгани, у касалхонага етмай жон бергани хабар қилинди.

Ҳалок бўлган ўзбекистонлик йигитнинг шахсига оид бошқа маълумот берилмади.

XS
SM
MD
LG