Линклар

logo-print

Ўзбекистонда Beeline ва Ucell сифатсиз хизмат кўрсатгани учун жазоланди


Ucellнинг Андижондаги филиали

Ucellнинг Андижондаги филиали

Алоқа ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси ахборот хизматига таяниб, маҳаллий сайтларнинг хабар қилишича, абонентларга узлуксиз ва сифатли алоқа хизматин кўрсатиш бўйича қабул қилаётган қарорлари етарли бўлмагани учун Ucell ва Beeline’га нисбатан чора кўрилган.

Инспекция томонидан мазкур компанияларга ўз фаолиятларидаги камчиликларни бартараф этиш ва мобиль алоқа хизматларини кўрсатишда Ўзбекистон қонунлари ва норматив ҳужжатлари талабларига мувофиқ ишларни ташкил қилиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилгани айтилди.

Маълум бўлишича, белгиланган талабларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида мобиль алоқа хизмати сифат кўрсаткичларини бузганликлари ва радиочастота ҳамда радиоэлектрон воситалардан ноқонуний фойдаланганликлари учун 2015 йил 27 ноябрда Beeline ва Ucell’нинг мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий жазо чоралари қўлланилган.

XS
SM
MD
LG