Линклар

Ўзбек сенаторларининг ялпи мажлиси кун тартибида амнистия масаласи йўқ


Uzbekistan -- Senate of Uzbek Parliament

Uzbekistan -- Senate of Uzbek Parliament

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўртинчи ялпи мажлиси 2015 йил 3 декабрь куни эрталаб соат 10.00 да Тошкент шаҳрида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг мажлислар залида очилажаги тўғрисидаОлий Мажлис Сенатининг Ахборот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, мажлисда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги Давлат бюджети тўғрисидаги, шунингдек 2016 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисидаги масалалар, «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси (янги таҳрири) қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар ва бошқа масалалар муҳокама қилинади.

Ялпи мажлисда анъанавий бўлиб қолган деярли ҳар йилги амнистия масаласи кўриладими-йўқми - бу ҳақда мавзуга оид хабарларда ҳеч нарса дейилмаган.

XS
SM
MD
LG